+998 90 123 89 76
Ўзбекистондаги ягона ишлаб чиқарувчи компания

ишлаб чиқарувчидан

PVC ва POF термо-қисқарувчи плёнкаларни Тошкентдаги ўз заводимизда 2018-йилдан бери ишлаб чиқарамиз. Ускунангизга мос қалинлик ва кенгликда, 50 кг дан бошлаб, 1–5 кунда тайёрлаб берамиз.

Прайс-лист олиш

Нега биздан олишади:

Плёнка четдан келтирилмайди, Тошкентдаги заводимизда чиқади. Шунинг учун буюртма тез тайёр бўлади.

Ўзимиз ишлаб чиқарамиз2018-йилдан

Плёнкани ўзимиз ишлаб чиқарамиз, шунинг учун нархга оралиқ устама қўшилмайди.

Воситачисиз нархЗавод нархи

Ҳар партия жўнатишдан олдин лабораторияда текширилади. Сифат рулондан рулонга бир хил чиқади, линиянгиз тўхтаб қолмайди.

Лабораторияда текшириладиҲар партия

Кичик корхоналар ҳам буюртма бера олади.

50кг
Минимал буюртма

Муддат буюртмангизга қараб ўзгариши мумкин. Вилоятларга етказиш алоҳида келишилади.

1–5кунда
Буюртма тайёр бўлади

Ускунангизга мос қалинлик ва кенгликда ишлаб чиқарамиз.

Сизнинг ўлчамингиздаБуюртма асосида

Ариза Телеграмга тушади.

15дақиқада
Жавоб берамиз

Маҳсулотларимиз:

PVC термо-қисқарувчи плёнка рулонлариPVC рулонлар
01
ТуриПолотно, полурукав, рукав
Қалинлиги20–80 мкм
РангиШаффоф, кўк, қизил, яшил
Рулон оғирлигиБуюртмангизга қараб

PVC плёнка

Ичимликлар, Шиша идишлар, Косметика, Фармацевтика, Маиший маҳсулотлар, Электроника, Полиграфия

Вазифаси

Иссиқлик таъсирида қисқариб, маҳсулот шаклига зич ёпишадиган шаффоф ва ялтироқ плёнка. Идишларни қадоқлаш, ҳимоялаш ва қопқоғини муҳрлаш учун ишлатилади.

Нархини билиш
02
ТуриПолотно, полурукав, рукав
Қалинлиги12,5–35 мкм
РангиШаффоф
Рулон оғирлигиБуюртмангизга қараб
POF термо-қисқарувчи плёнка рулониPOF рулон

POF плёнка

Озиқ-овқат, Қандолат, Косметика, Фармацевтика, Китоб ва канцелярия, Электроника

Вазифаси

Полиолефин асосидаги шаффоф плёнка. Иссиқликда қисқариб, маҳсулотни чанг ва намликдан ҳимоя қилади, қутиларни бир нечтадан гуруҳлаб қадоқлашга қулай.

Нархини билиш
Ротогравюра (глубокий) печать ускунасиРотогравюра (глубокий) печать
Флексографик печать ускунасиФлексографик печать

Печать ҳам қилиб берамиз

Ротогравюра (глубокий) печать, Флексографик печать

Вазифаси

Керак бўлса, плёнкага логотип ва дизайнингизни ўзимиз чоп этамиз. Икки хил печать усулимиз бор.

Нархини билиш

100+ корхона биздан доимий плёнка олади:

Ичимликлар
Озиқ-овқат
Қандолат
Косметика
Фармацевтика
Маиший маҳсулотлар
Электроника
Полиграфия
Китоб ва канцелярия
+100

Мижозларимиз номини ошкор қилмаймиз: кимдан плёнка олиши уларнинг тижорат сири.

Маҳсулотингизга қайси плёнка мос:

PVC ва POF: техник кўрсаткичлар

КўрсаткичPVCPOF
ТуриПолотно, полурукав, рукавПолотно, полурукав, рукав
Қалинлиги20–80 мкм12,5–35 мкм
РангиШаффоф, кўк, қизил, яшилШаффоф
Шаффофлиги90–95%97–98,5%
Қисқариш ҳарорати60–100 °C100–150 °C
Кўндаланг қисқариши40–60%50–80%
ПайвандланишиИссиқлик ёрдамидаИссиқлик ёрдамида

Термо плёнка қандай ишлайди:

  1. Маҳсулотингиз плёнка ичига жойлаштирилади
  2. Плёнка керакли ўлчамда иссиқ пичоқ билан пайвандланиб, кесиб олинади
  3. Иссиқ ҳаво ёки иссиқлик туннелидан ўтказилади
  4. Плёнка қисқариб, маҳсулотга зич ёпишади
  5. Тайёр қадоқ ҳосил бўлади

Плёнка қандай тайёрланади:

01

Экструзия

Хомашё эритилиб, шаффоф плёнка ҳолида линиядан чиқади.

02

Чўзиш ва текислаш

Плёнка валлар орасидан ўтиб, керакли қалинликка келади.

03

Кесиш ва ўраш

Буюртмадаги кенгликда кесилиб, рулонларга ўралади.

04

Текшириш ва жўнатиш

Тайёр рулон лабораторияда текширилиб, жўнатишга тайёрланади.

Видеоларнинг ҳаммаси ўз заводимизда олинган. 2018-йилдан бери ойига 20 тонна плёнка ишлаб чиқарамиз.

Саволлар:

Минимал буюртма қанча?

50 кг дан бошлаб буюртма қабул қиламиз.

Нархи қанча?

Нарх плёнка тури, қалинлиги ва буюртма ҳажмига қараб белгиланади. Ариза қолдиринг, прайс-листни Телеграмга юборамиз.

Буюртма неча кунда тайёр бўлади?

1 кундан 5 кунгача. Муддат буюртмангизга қараб ўзгариши мумкин.

Плёнкага печать қилиб берасизми?

Ҳа. Керак бўлса, плёнкага печатни ўзимиз қилиб берамиз. Икки хил усулимиз бор: ротогравюра (глубокий) печать ва флексографик печать.

Менинг ўлчамим бўйича ишлаб чиқарасизми?

Ҳа. Ускунангизга мос қалинлик ва кенгликни айтинг, шу ўлчамда тайёрлаймиз. Рулон оғирлиги ҳам буюртмангизга қараб бўлади.

Плёнка қандай кўринишда чиқади?

Уч хил: полотно, полурукав ва рукав. PVC плёнка шаффоф, кўк, қизил ва яшил рангда, POF плёнка шаффоф бўлади.

Сифати қандай текширилади?

Ҳар партия лабораторияда текширилади.

Вилоятларга етказасизми?

Вилоятларга етказиш ҳар бир буюртма бўйича алоҳида келишилади.

Тўлов қандай?

Фақат пул ўтказиш йўли билан (перечисление).